Интерактив хизматлар

"Электрон ҳукумат” тизимининг муҳим белгиси – офлайн хизматлар ўрнига онлайн хизматларнинг жорий қилиниши. Маълум бир ҳужжат учун яна бошқа ўнлаб идорадан ҳужжат тўплашга чек қўйилишидир. Қандай қилиб? Давлат идораларининг маълумотлар базаси ва ахборот тизимларини интеграция қилиш, уларни ўзаро боғлаш орқали. Айниқса, бизнес жараёнларини қайта инженеринг қилиш орқали қисқартириш керак. Одамларга онлайн тарзда ариза топшириш ва хизматларни олиш, маълумотлар, ариза топшириш ва ҳоказо хизматлардан масофадан туриб фойдаланиш имкониятини яратиш ахборотлашган жамият омилларидир.

Бугунги кунда Базавий интерактив давлат хизматлари реэстри 197 турдаги хизматлардан ташкил топган. Давлат органлари томонидан веб-сайтлар орқали 617 та интерактив хизмат турлари кўрсатилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2012 йил 30 декабрдаги 378-сон қарорига асосан, Интернет тармоғининг my.gov.uz манзилида Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишга туширилган. Бугунги кунда Ягона портал орқали аҳолига интерактив хизматлар кўрсатилмоқда.