Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Шўрчи туманининг 2021-йилга қадар ривожланишининг устувор йўналишлари

21607
тонна пахта

720
кв.км. майдон

20656
тонна дон

208.4
минг аҳоли

Шўрчи туманини ривожлантирилиши

Шўрчи тумани 1935 йилда ташкил этилган.

Маъмурий маркази - Шўрчи шаҳри.

Майдони - 0,72 кв.км шундан:

Қишлоқ хўжалиги ерлари -59681 га, шу жумладан суғориладиган экин ерлар - 15209 га, лалми ерлар – 122 га, кўп йиллик дарахтзорлар - 1449 га, ернинг ўртача бонитети – 65,0 балл, яйловлар - 42901 га.

Тураржой ва томорқа ерлари - 4685 га, ўрмон ва дарахтзорлар - 917 га, ижтимоий соҳа объектлари, кўчалар, майдонлар - 1055 га, йўллар 552 га, дарё ва каналлар, коллектор ва дренаж каналлари - 3109 га, бошқа ерлар (тепалик ва чуқурликлари, саноат ҳудуди, электр тармоқлари) - 16203 га.

Аҳоли сони – 208,4 минг киши.

Миллий таркиби: ўзбеклар – 96,9 % (197,2 минг киши), тожиклар – 1,8 % (3,7 минг киши), туркманлар – 0,6 % (1,2 минг киши), руслар – 0,2 % (0,4 минг киши), татарлар – 0,1 %  (0,3 минг киши) ва бошқалар - 0,4 % (0,6 минг киши).

Шимолидан Денов тумани билан, шарқдан Узун тумани билан, жанубдан Қумқўрғон тумани билан, ғарбдан Олтинсой тумани билан чегарадош.

Аҳоли жон бошига кўрсаткичлари: саноат маҳсулоти 1947,2 минг сўм (вилоятдадаги ўрни 3-ўринда), халқ истеъмоли моллари 1146,6 минг сўм (3), қишлоқ хўжалиги маҳсулоти   5463,8 минг сўм (13), жами хизматлар кўрсатиш 1355,4 минг сўм (10).

Шўрчи тумани қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган.

Ғалла: Давлат буюртмаси 20450 тонна, режага нисбатан 101 % га (20656 тонна) бажарилган.

Пилла: Давлат буюртмаси 154,1 тонна, режага нисбатан 105,5% га (162,5 тонна) бажарилган.

Пахта: Етиштириш режаси 21100 тонна, режага нисбатан 102,4 % га (21607 тонна) бажарилган.

Ҳудудий экспорт бўйича - 2019 йил январь-декабрь ойларида 11737,2 минг долларлик маҳсулотлар экспорт қилинган. (Прогноз – 9605,2 минг доллар (бажарилиши – 122,2%).

Ижтимоий соха

Саноат

Қўшма корхоналар, хорижий корхоналар (10): «ZHONG-HAIDE» МЧЖ (Хитой, ғишт, черепица ва пиширилган лойдан бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш), «STAR PRODUCT INVEST» МЧЖ (Хиндистон, озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ичимликлар, ва тамаки маҳсулотлари улгуржи савдoси бўйича агентлар фаолияти), «ZHONG-WEI» МЧЖ (Хитой, Очиқ шағал ва қум конларини ишлаш), «UZB-TJK-INVEST» МЧЖ (Тожикистон-Ўзбекистон, қушхоналарда мол сўйиш, гўштга ишлов бериш ёки қадоқлаш), «SURXON-MEVA-EKSPORT» МЧЖ (Ўзбекистон-Россия, озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан ичимликлар, ва тамаки маҳсулотлари улгуржи савдоси бўйича агентлар фаолияти), «SURHON AGRORUS XOLDING» МЧЖ (Ўзбекистон-Россия, мевалар ва сабзавотларни қайта ишлаш ва консервалашнинг бошқа турлари), «AGRO FRESH-TRADING» МЧЖ (Ўзбекистон-Россия, данакли ва пўчоқли уруғи бўлган мевалар етиштириш), «HI STAR» (Хитой, ғишт, яшаш учун мўлжалланмаган бинoлар қуриш), «KAZBEK-UZ PRODUCTION COMPANY» МЧЖ (Қозоғистон-Ўзбекистон, мевалар ва сабзавoтлар улгуржи савдoси), «SURXON TEXNOTAK» МЧЖ (Ўзбекистон-Эрон, очиқ шағал ва қум конларини ишлаш).

Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми: - 2019 йил январь-декабрь ойларида        400,9 млрд. сўм, ўсиш суръати - 100,1%.

Кичик бизнес субъектлари - 1757 та (шундан: 657 та фермер хўжаликлари).

Шўрчи туманида 2019 йилда жами қиймати 43,2 млрд сўмлик 32 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Бунинг натижасида 20,5 млрд сўмлик ташаббускорларнинг ўз маблағлари ва 21 млрд сўмлик тижорат банкларининг кредитлари ўзлаштирилди.

Шунингдек, туманнинг ивестициявий салоҳиятини янада ошириш бўйича амалга оширилган ишлар натижасида жами 7 млн долл., шундан 5,3 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва 1,8 млн долл. хорижий кредитлар ўзлаштирилди.

Мисол тариқасида, ўтган 2019 йилда туманда «Zhong Wеy» МЧЖ томонидан тош майдалашни ташкил этиш лойиҳаси учун 1,6 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Дастурга асосан - 171 та янги иш ўринлари яратилган.

Ташқи савдо айланмаси: 2019 йил январь-декабрь ойларида 17675,3 минг АҚШ доллар, шундан экспорт – 11327,9 минг АҚШ доллар, импорт – 6347,4 минг АҚШ доллари.

2019 йил январь-декабрь ойлари учун маҳаллий бюджет кўрсаткичлари:

Даромадлар – 33 млрд 921,2 млн. сўм,

Харажатлар - 191 млрд 222,8 млн. сўм.

2019 йил мобайнида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми - 7 млрд.196,6  млн. сўмга ошган.

Туризм

Шўрчи тумани қадимги Далварзинтепа истеҳкоми туфайли дунёнинг турли бурчакларидан сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. Бугунги кунда туманда ички ва хорижий сайёҳларни юқори даражадаги қулайлик билан кутиб олиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Сайёҳлар учун овқатланиш нуқталари, меҳмонхоналар, транспорт қатнови ва гид хизматларини сифатли йўлга қўйилиши борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Фойдали ҳаволалар